ПСЖ Франция чемпионатида захирада 5та футболчи билан 4та ўйин ўтказган илк жамоа бўлди

Хабарингиз бор айни дамда ПСЖ Франция чемпионатининг 28-тур қолдирилган баҳсида меҳмонда “Нант”га қарши ўйин ўтказмоқда.

Қизиғи, бугунги ўйинда парижликлар захира ўриндиғида бор йўғи 5та футболчи бор. Булар Альфонс Ареоля, Колен Дагба, Эрик Эбимбе, Метехан Гюжлю ва Исаак Эманлардир.

Эътиборлиси, ПСЖ бу мавсум Франция чемпионати ўйинларида захира қайдномасига бор йўғи 5та футболчини киритиб 4та ўйин ўтказган илк жамоа бўлди. Бунгача бирорта жамоа захирада бу қадар оз футболчи билан ўйин ўтказмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, агар ПСЖ бугун ғалаба қозонса, муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштириши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!