ПСЖ футболчилари Чемпионлар лигаси ғалабаси учун катта мукофот олади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ футболчилари Чемпионлар лигасида ғалаба қозонса, ҳар бири катта миқдордаги мукофот пулига эга бўлади.

Парижликлар 30 май куни мусобақа финалида "Арсенал"га қарши майдонга тушади.

"L’Équipe" нашри маълумотига кўра, жамоа турнирда ғолиб бўлса, ҳар бир футболчи тахминан 1 миллион евро мукофот олади. Худди шундай сумма ўтган йили ҳам белгиланган эди. Ўшанда ПСЖ финалда “Интер”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, Чемпионлар лигасини қўлга киритган.

Манба таъкидлашича, Европанинг кўплаб йирик клубларида бўлгани каби, бонуслар мавсум бошидаёқ муҳокама қилинган. ПСЖ раҳбарияти билан музокараларни жамоа сардорлари Маркиньос, Ашраф Ҳакими, Усмон Дембеле ва Витинья олиб борган.

Франция чемпионатида ҳам парижликларга бонуслар фақат чемпионлик учун тўланади. Чемпионлар лигасида ҳам худди шу тамойил амал қилади. Чорак финал ёки ярим финал босқичлари учун бериладиган маблағлар “нисбатан рамзий” деб баҳоланмоқда.

Клуб раҳбарияти фикрича, футболчилар учун асосий мотивация пул эмас, балки совринлар бўлиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!