
ПСЖ футболчилари Эмерисиз мажлис ўтказишди
Франциянинг ПСЖ клуби футболчилари ЕЧЛ 1/8 финали доирасида “Реал”га қарши жавоб ўйини олдидан жамоавий руҳиятни кўтариб олишга қарор қилишди.
Теlefoot хабарига кўра, футболчилар бош мураббий – Унаи Эмерисиз мажлис ўтказишган. Ушбу йиғилишнинг ташкиллаштирганлар Тиаго Мотта, Дани Алвес ва Маркиньослар эканлиги айтилмоқда.
Ушбу йиғилишида парижлик футболчилар мазкур қарама-қаршиликда имкониятни бой бермаслик учун барча нарсани ишга солишга келишиб олганликлари айтилмоқда.
Маълумот учун, ПСЖ – “Реал” ўйини 6 март куни Париждаги “Парк де Пренс” стадионида бўлиб ўтади.
Фикрлар