ПСЖ футболчилари Мбаппега эътироз қиляпти
ПСЖдан бир неча жанубий америкалик юлдузлар кетганига қарамай, жамоанинг ички муҳитида муаммолар борлиги айтилмоқда.
L’Equipe нашрининг ёзишича, айрим ўйинчилар жамоа юлдузди Килиан Мбаппега эътироз билдира бошлади. Улар 24 ёшли тўпурар жамоани эмас, фақат ўзини ўйлаб, ўйнаяпти, деб таъкидламоқда. Бу қарашлар жамоа ичида турли тортишувларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Таъкидлаш лозимки, илгари Мбаппе Жанубий Америкадан келган ўйинчилар, хусусан, Неймар билан чиқиша олмаган. Клуб раҳбарлари Килианни олиб қолиш учун унга ёқмайдиган бир неча футболчилардан воз кечгани ҳам бор гап.
Мбаппенинг шартномаси мавсум охирида якунланади. Парижликлар футболчи билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи. Бироқ Килиан янги шартномани қабул қилгани йўқ.
Фикрлар