ПСЖ футболчилари Моуриньюнинг жамоага келишини исташмаяпти

ПСЖ клуби футболчилари "Манчестер Юнайтед" устози Жозе Моуринью қўл остида ўйнашни исташмаяпти.

Le 10 Sport нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар раҳбарияти португалиялик мутахассисни жамоанинг амалдаги бош мураббийи Унаи Эмерининг ўрнига олиб келишмоқчи. Бироқ, ПСЖ футболчилари бир овоздан Моуриньюнинг "Парк де Пренс"га келишига қаршилик қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПСЖ “Барселона”нинг собиқ бош мураббийи Луис Энрике билан ҳам музокаралар бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!