ПСЖ футболчиси фаолиятини Мадридда давом эттиришга яқин
ПСЖнинг кореялик футболчиси Ли Кан Ин фаолиятини Мадридда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Atletico Universe журналист Маттео Моретто ва Radio Марcа'га таяниб хабар бермоқда.
ПСЖ 25 ёшли ярим ҳимоячини 30 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкин.
Қайд этилишича, клублар ўртасида ажойиб муносабатлар шаклланган. Мадридликлар Жанубий Корея терма жамоаси футболчисини нафақат майдондаги ўйини учун, балки маркетинг мақсадида ҳам жамоада кўришни исташмоқда.
Якунига етган мавсумда футболчи Франция чемпионатида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 4 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар