ПСЖ футболчиси: Мбаппенинг олдида ёш болаларга ўхшаймиз

"Очиғи, Мбаппе умуман бошқа даражадаги футболчи. У билан машғулот қилганда ўзимизни ёш болалардек сезамиз. У эса Усейн Болт. Олдингиздан қандай ўтиб кетганини билмай қоласиз. Футболда тезкор ўйинчилар кўп, аммо барчаси ҳам Килиандек тўп билан ажойиб муомалада бўлолмайди. Ўйлашимча, у 2025 йилгача "Олтин тўп"ни ютган бўлади", - дейди Эррера.

Маълумот учун, жаҳон чемпиони ушбу мавсум Франция биринчи диввизионида 20 та учрашувда майдонга тушиб 18 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйишга эришган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)