ПСЖ футболчиси: Мен Неймар ва Мбаппега ҳасад қилмайман
Ads

ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо жамоага қўшилган Неймар ва Мбаппе ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Неймар ўзини юлдуз деб ўйламайди. Кийиниш хонасида унинг юраги кенг эканлигига эътибор берганман. У мағрур бўлиши мумкин эди, аммо у бундай тоифа инсон эмаслигини исботлади.

Киллиан ва Неймар каби топ-футболчиларга, албатта, имтиёзлар бўлади. Аммо мен бунга эътибор бермайман ва ҳеч қандай ҳасад қилмайман, - дея Рабьонинг сўзларини келтиради Goal.com нашри.