ПСЖ футболчисининг қимматбаҳо машинаси ўғирланди
Ads

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра, уругвайлик ҳужумчининг 200 минг евролик "Range Rover Autobiography" автомобили Нейи-сюр-Сен ҳудудида ўғирлаб кетилган.

Полиция машинани тезда топишга муваффақ бўлган ва уни ўз эгасига қайтарган. Автоулов Сен-Сен-Дени департаментидаги Ле Бурже ҳудудида топилган. Хабарда айтилишича, ўғрилар машинани хорижга чиқариб юбормоқчи бўлганлар. Улар қўлга олинган.