ПСЖ Ҳабиб билан ҳамкорликда лойиҳа амалга оширмоқчи

  • 12 октябрь, 2023, 21:53
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Парижнинг ПСЖ клуби бренди оммалаштириш мақсадида ММА доирасида лойиҳа амалга оширмоқчи. Улар лойиҳага собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовни ҳам жалб қилмоқчи. Бу ҳақда La Parisen ҳамда Foot Mercado нашрлари хабар бермоқда.

Tecno

Янги лойиҳани ишга туширишда ПСЖ дзьюдо раҳбари Жамел Боурас, енгил вазн тоифаси собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва ММА менежери Али Абдел-Азиз ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

Қайд этилишича, Абдел-Азиз аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ПСЖ рангидаги саккизбурчак тасвирини чоп этган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ҳабиб ПСЖ ўйинини томоша қилиш учун Парижга келганди ва дзьюдо клубида ҳам машғулот ўтказганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!