ПСЖ ҳали ҳам Мессидан умидини узмади

"Пари Сен-Жермен" раҳбарияти ҳали ҳам "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини қўлга киритиш фикридан қайтмади.Бу ҳақда L’Equipe хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, Жоан Лапорта президентлик сайловлардан олдин ушбу лавозимни эгалласа, Мессини олиб қолишга ваъда берган эди. Аммо шунга қарамай парижликлар ёзда шартномаси якунланадиган 33 ёшли аргентиналик футболчини ўз томонига оғдириб олмоқчи. Месси эса келажак фаолияти ҳақди шошилинч қарор чиқармоқчи эмас ва “Барса”нинг янги президенти Жоан Лапорта билан учрашиб, бу борада гаплашиб олмоқчи.

Лео жорий мавсум “Барселона” сафида жами 34 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 24 та гол ҳамда 11 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)