ПСЖ ҳали номи чиқмаган, лекин зўр ўйнайдиган икки футболчи топди

Chery Tigo 7 PRO

ПСЖ мутасаддилари жамоа таркибини кучайтириши мумкин бўлган янги ижрочиларни қидиришдан тўхтагани йўқ.

Таниқли журналист Грэм Бэйлининг ёзишича, парижликлар нидерландиялик икки футболчи учун курашда фаворитга айланди.

Нишондаги ўйинчилардан бири – Крисенсио Саммервилл “Лидс”нинг ҳужумкор футболчиси ҳисобланади. 22 ёшли чарм тўп устаси якунланган мавсумда Англия Чемпионшипида 43 та баҳсда 19 та гол урди ва тўққизта ассистни амалга оширди. Крисенсио айни пайтда 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

“Фейеноорд” ҳимоячиси Лютсхарел Гертрейда халқаро миқёсдаги фаолиятини бошлагани боис қимматроқ баҳоланмоқда. Айни пайтда Европа чемпионатида иштирок этаётган ҳимоячи 32 миллион евро туради.

24 ёшли ҳимоячи гол уришни яхши билади. Люстхарел ўтган мавсумда Нидерландия чемпионатида 34 та учрашувда 8 та тўп киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!