ПСЖ ҳимоячиси Ла Лигага йўл олиши мумкин

ПСЖ вакили Левен Курзава мавсум сўнггида жамоани тарк этиши кутилмоқда. Унинг клуб билан шартномаси ёзда ўз якунига етади ва янги битим тузилмайди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Журналистнинг сўзларига кўра, ҳимоячининг кейинги манзили Ла Лига бўлиши мумкин. 31 ёшли футболчини "Лас-Пальмас" ўз таркибига қўшиб олиш учун ҳаракат қилмоқда. 

Курзава 2015 йили "Монако"дан 25 миллион евро эвазига парижликлар сафига ўтган.  Ўтган мавсумни ижара асосида "Фулхэм" сафида ўтказган француз айни пайтда ПСЖнинг умуман фойдаланилмаётган футболчиларидан бири ҳисобланади. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!