ПСЖ ҳужумчиси АПЛга кўчиб ўтиши мумкин
"Вест Хэм" Жанлука Скамаккани сотганидан кейин янги ҳужумчи сотиб олишни режа қилган. Вариантлар орасида ПСЖ вакили Хуго Экитике ҳам бор.
"L'equipe" нашри хабар беришича, "болғачилар" страйкер учун илк таклифни тайёрламоқда. Лондонликлар уни 35 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи.
Экитикега "Вест Хэм"дан ташқари "Милан" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Италия клуби ҳам янги ҳужумчи сотиб олишни мақсад қилган.
Фикрлар