ПСЖ ҳужумчиси фаолиятини Мадрид клуби сафида давом эттириши мумкин
ПСЖ ҳужумчиси Гонсалу Рамуш фаолиятини Ла Лига жамоасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто маълум қилди.
Манбада берилган маълумотга кўра, португалиялик футболчини айни вақтда Мадриднинг "Атлетико" клуби ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. "Матрасчилар" раҳбариятининг фикрича, форвард жамоага келса ҳужум чизиғида муаммо бўлмайди деб ҳисоблайди.
24 ёшли футболчининг ҳозирда трансфер бозоридаги нархи 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ёзигача амал қилади.
Эслатиб ўтамиз, Рамуш жорий мавсум парижликлар сафида 27 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 1 та голли узатмани ўз номига ёздириб қўйган.



Фикрлар