ПСЖ ҳужумчисини кўпроқ қайси чемпионат қизиқтиради?

"Пари Сен-Жермен" ярим ҳимоячиси Андер Эррера жамоадоши Эдинсон Кавани Испанияга қайтишни режалаштираётгани ҳақида таъкидлади.

"Кавани Ла Лигада ўйнашни хоҳлайди. Унга бу чемпионат кўпроқ ёқади. Олдинлари у мендан Испаниядаги ҳаёт ҳақида сўраб турар эди", - дейди Эррера.

Эслатиб ўтамиз, ёзда эркин агент мақомини оладиган Кавани жорий мавсумда ПСЖ либосида 14 та ўйинда майдонга тушиб 4 та гол киритишни уддалаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!