ПСЖ Инсинье учун "Наполи"га 100 млн евро таклиф қилди

ПСЖ клуби "Наполи" ҳужумчиси Лоренцо Инсиньенинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Маълумотларга қараганда Франция чемпиони аллақачон 28 ёшли италиялик футболчининг трансфери масаласида неаполликларга расмий таклиф юборган. Ўз навбатида А Серия гранди ҳам Инсиньени 100 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Бироқ, ҳозирча уларга Инсинье масаласида 70 – 80 млн евродан ортиқ маблағ таклиф қилган жамоа бўлмади.

Энди ПСЖ ва “Наполи” ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги раунди келаси ҳафтада ўтказилади.

Маълумот учун, Инсинье якунланган мавсум А Серияда жами 28та ўйинда майдонга тушди ва 10та гол ҳамда 6та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!