ПСЖ жавоб ўйини олдидан фаворитми? Реал собиқ футболчиси жавоб берди

"Реал" Мадрид клубининг собиқ футболчиси Кристиан Карембё ПСЖга қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган жавоб учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Тўғрисини айтсам, кейинги босқичга чиқиш учун ПСЖ фаворит ҳисобланади. "Реал" Парижда яхши ўйнамади. Энди "Бернабеу"да ҳамма нарса бўлиши мумкин", - деди Карамбё. 

Эслатиб ўтамиз, илк учрашувда Мбаппенинг 90+3 дақиқада урган голи парижликларга ғалаба тақдим этганди. 

Жавоб ўйини 9-дан 10 мартга ўтар кечаси тунги соат 01:00да бошланади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!