ПСЖ Кавани ўрнига Неймарнинг ватандошини олиб келмоқчи
"Пари Сен-Жермен" "Герта" ҳужумчиси Матеус Кунья хизматларига қизиқиш билдирмоқда.
Таниқли Kicker нашри маълумотида томонлар яқин вақтлар ичида музокараларни бошлаши ҳақида таъкидланган. Кунья жорий йил январида "Лейпциг"дан "Герта"га 18 миллион еврога кўчиб ўтган эди.
Якунланган мавсумда 24 та ўйинда 5 та гол киритиб, 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар