ПСЖ Кавани ва Мбаппени номаълум муддатга йўқотди
ПСЖ клубининг етакчи ҳужумчилари - Эдинсон Кавани ва Килиан Мбаппе кеча Франция чемпионатининг 3-туридан ўрин олган "Тулуза"га (4:0) қарши ўйинда жароҳат олишди.
Аниқроғи, уругвайлик футболчи 14-дақиқадаёқ майдонни тарк этди, франциялик футболчи эса иккинчи бўлим ўрталарида захирага олинди. Тез орада ушбу икки футболчи ҳам тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг уларнинг жароҳатига аниқ ташҳис қўйилади.
Маълумот учун, Кавани ПСЖ сафида 2013 йилдан буён, Мбаппе эса 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
Фикрлар