ПСЖ клуби президенти Неймар борасида бир қарорга келган
Ads

ПСЖ клуби хужумчи Неймарни сотиб юбормоқчи эмас.

Telefoot нашрининг хабар беришича, клуб президенти Нассер аль-Хелайфи футболчининг трансфери борасида музокаралар олиб бормаслигини айтиб ўтган.

Играрироқ, клуб 27 ёшли футболчининг кўчиб ўтишини 130-150 миллион еврога баҳолаган.

Нашрда ёзилишича, "Барселона" клуби сардори Лионель Месси Неймарнинг трансферини амалга оширишни талаб қилмоқда.

Хозирги вақтда, "кўк-анор ранглилар" бразилиялик футболчи билан ҳам музокаралар ўтказмаган.