ПСЖ клуби собиқ футболчиси вафот этди

ПСЖ, "Лестер", "Кардифф" клублари ва Кот'Ивуар терма жамоаси собиқ футболчиси Сол Бамба вафот этди.

Ҳозирда Туркиянинг "Аданаспор" клуби мураббийи бўлган собиқ футболчи 39 ёшда эди. Клуб унинг соғлиғи ёмонлашгани учун дарҳол касалхонага ётқизилганини маълум қилди.

2021 йил январь ойида ўша пайтда Кардиффда ўйнаётган Бамбага ленфома ташхиси қўйилганди. У бир неча маротаба кимётерапиядан ўтди ва футболчи сифатида яна бир мавсумни "Мидлсбро"да ўтказди.

Шунингдек, ҳимоячи ўз фаолиятида ПСЖ(у француз клуби академияси битирувчиси), "Ҳиберниан", "Лестер", "Лидс" клублари ва Кот-д'Ивуар миллий терма жамоаларида ўйнаган ва ватанининг жамоаси билан 2012 йилда Африка миллатлар кубогининг вице-чемпионига айланган.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!