ПСЖ Костага қизиқиб қолди

  • 30 сентябрь, 2020, 19:36
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Атлетико" форварди Диего Коста фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, ПСЖ 31 ёшли испаниялик футболчини жорий трансферлар ойнаси ёпилгунча сотиб олмоқчи. Коста парижликлар сафини тарк этган Эдинсон Кавани ўрнини эгаллаши мумкин.

Диегога ПСЖдан ташқари “Бенфика” ва “Фенербахче” клубларидан ҳам таклифлар бор.

Коста “Атлетико” сафида жами 209 та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 82 та гол ҳамда 36 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!