ПСЖ "Лион"нинг 82 йиллик рекордини қулата оладими?

Ницца шаҳридаги «Альянц Ривьер» стадионида кечган учрагувда парижликлар 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритди.

Шу тариқа ПСЖ мавсум стартида Франция чемпионатидаги дастлабки саккиз ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган иккинчи жамоа бўлди.

Боиси, 1936/37 йилги мавсумда "Лион" ҳам айнан шундай натижага эришган эди, аммо Томас Тухель шогирдларида бу борада мутлақ рекордчи бўлиб олиш имкони бор.

Бунинг учун эса парижликлар келгуси турда айнан "Лион"ни мағлуб этишлари талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!