ПСЖ Мадагаскар терма жамоаси дарвозабони билан шартнома имзолади

ПСЖ ўзининг расмий сайти орқали мадагаскарлик дарвозабон Матиас Рандриамами билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Эътиборлиси, бу 18 ёшли футболчи учун фаолиятидаги илк профессионал шартнома бўлди. Айтиш керакки, у 2016 йилдан буён ПСЖ тузилмасида фаолият юритиб келаётган эди.

Мадагаскар терма жамоаси дарвозабонининг Париж клуби билан тузган меҳнат шартномаси 2024 йилнинг 30 июнь санасига қадар амал қилади.

ПСЖ ўзининг навбатдаги учрашувини 21 август куни “Брест”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!