"ПСЖ" "Манчестер Юнайтед" футболчисини анчадан бери кузатиб келади
"Манчестер Юнайтед"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Фред фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.
"The Sun" нашри хабарига кўра жанубий америкалик футболчига "ПСЖ" қизиқиш билдирмоқда. Париж гранди Фредни анчадан бери кузатиб келади ва унга расмий шартнома таклиф қилишга тайёр.
Ўз навбатида, "қизил иблислар" футболчиси учун 30 миллион фунт сўрамоқда ва шунга мувофиқ таклиф тушсагина уни сотишга тайёр бўлади. 29 ёшли ярим ҳимоячи 2018 йилнинг ёзидан буён "манкунианликлар" сафида тўп тепмоқда.
Маълумот учун, Фред жорий мавсум АПЛда 11 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва иккита сариқ карточка билан "сийланди".
Фикрлар