ПСЖ Марокашда “Монако”ни енгиб Франция суперкубогини қўлга киритди
Ads

Кеча Марокашда Франция суперкубоги учун “Монако” ҳамда ПСЖ клублари ўзаро майдонга тушишиди.

Қизиқарли кечган баҳс амалдаги чемпионнинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. Учрашувда дастлаб Сидибе монаколикларни олдинга олиб чиққанига қарамай, кейинчалик Алвес ва Рабьолар таблодаги ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келишди.

Марокаш, «Стад-де-Танжер» стадиони

«Монако» – ПСЖ – 1:2 (1:0)

Голлар: Сидибе 30 - Алвес 51, Рабьо 63.

«Монако»: Субашич, Жемерсон, Конголо (Лопеш 66), Глик, Сидибе (Сен-Максимен 77), Тилеманс, Фабиньо, Лемар, Туре, Фалькао, Мбаппе (Каррильо 71).

Бош мураббий: Леонарду Жардим.

ПСЖ: Ареола, Маркиньос, Менье, Силва, Курзава, Алвес, Рабьо, Мотта (Матюиди 72), Пасторе (Гедеш 87), Верратти (Нкунку 90+1), Кавани.

Бош мураббий: Унаи Эмери.

Огоҳлантиришлар: Сидибе 50, Глик 53, Верратти 82, Фабиньо 82, Верратти 83.