ПСЖ "Марсель"дан устун келди, Месси эса иккита гол урди. Бироқ...
Франция чемпионати 32-туридан ўрин олган ПСЖ - "Марсель" учрашуви якунига етди. Унда парижликлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди.
Парижликлар сафида Неймар ҳамда Мбаппе гол уришга эришди. Меҳмонлар таркибида Чалета-Цар Париж клуби дарвозасини ишғол қилди.
Қайд этиш лозим, мазкур баҳсда Лионель Месси дубль қайд этди. Бироқ ҳакамлар унинг икки голини ҳам инобатга олмади.
Шу тариқа, Почеттино шогирдлари очколари сонини 74 тага етказиб олди. Айни вақтда улар Лига 1 турнирида яққол пешқадамлик қилмоқда. 59 очкоси бор "Марсель" 2-поғонани банд этган.
Фикрлар