ПСЖ Мбаппе масаласида “Реал”га зарба бермоқчи

ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппе масаласида “Реал” устидан ФИФАга арз қилиш бўйича иш бошлади. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, мадридликлар анча олдин Килиан Мбаппе билан футболчи келаси йили эркин агент сифатида “Реал”га ўтишини келишиб қўйган ва бунинг учун футболчи 160 миллион евро олиши белгиланган.

Қоидага кўра, бир жамоа бошқа клуб раҳбарияти рухсатисиз фақатгина шартнома якунланишига олти ой қолганида музокара ўтказишига рухсат этилади. ПСЖ мутасаддилари мадридликлар бу қоидани қўпол тарзда бузганини иддао қилмоқда ва ФИФАга шикоят қилмоқчи.

Айни пайтда Мбаппе ПСЖ талабига қарши, клуб билан шартномани узайтирмаяпти. Бундан ташқари, Англия ва араб клубларидан бўлаётган таклифларни рад этиб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!