ПСЖ Мбаппе ўрнига “Реал”нинг энг зўр юлдузини олади

Ёзги трансферлар вақтида ПСЖ асосий ҳужумчиси Килиан Мбаппени қўйиб юборишга мажбур бўлади. Ёш тўпурар катта эҳтимол билан “Реал”дан қўним топади. Чунки Килианнинг ўзи анчадан бери мадридликлар сафида тўп тепишни орзу қилишини айтиб келмоқда.

Парижликлар эса Мбаппе ўрнига Карим Бенземани таклиф қилмоқчи. “Реал”нинг бугунги кундаги энг зўр футболчиси бўлиб турган франциялик ҳужумчи яқинда клуб билан амалдаги шартномасини 2023 йилнинг ёзигача узайтирган эди.

Бензема ёшларга ўрин бўшатиш мақсадида “Қироллик клуби”нинг узоқ муддатли шартномасини қабул қилмай, қисқа муддат Мадридда қолишга қарор қилди.

ПСЖ хўжайинлари олдида иккита вариант бор. Улар мавсум якунланиши билан Бенземани 25 миллион евро атрофидаги маблағга сотиб олиши мумкин. Агар трансферга харажат қилинмайдиган бўлса, ҳужумчини яна бир мавсум кутиб, шартномаси тугаганидан кейин жамоага таклиф қилса бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!