ПСЖ Мбаппедан кейин яна 4 ўйинчига чиқиш эшигини кўрсатди
Килиан Мбаппени ушлаб қола олмаган ПСЖ раҳбарияти таркибда жиддий ўзгаришлар қиладиган бўлди.
Мутасаддилар янги трансферларни амалга оширишдан олдин, мураббийлар штабига керак бўлмай қолган ўйинчиларни сотувга қўйишга қарор қилди.
Маълумотларга қараганда, ёзда тўрт футболчи бошқа жамоага ўтиши керак.
Ўтган ёз келган Милан Шкриньяр бош мураббий Луис Энрике ўйин услубига тушмади. У кўп жароҳат оляпти. Шунга қарамай, энг катта маош (йилига 11 миллион евро) тўланаётган ўйинчилардан ҳисобланади.
Парижликлар иқтидорли ҳимоячи Норди Мукиелени “Бавария” ёки “Челси” олиб кетишини кутяпти. Январда бу икки клубдан таклиф бўлганди.
ПСЖ Карлос Солерани “Астон Вилла”га жўнатмоқчи. Испан футболчиси илгани Унаи Эмери қўл остида тўп тепган.
Кетиши керак бўлганлардан яна бири – Угартени “Милан” ва “Ювентус”га жойлаш бўйича иш олиб берилиши режалаштирилган.
Парижликлар бу трансферлардан келадиган 150-170 миллион евро миқдоридаги маблағни янги ўйинчилар олишга йўналтиради.
Фикрлар