ПСЖ Мбаппега "Барселона"дан ўринбосар топди

ПСЖ клуби раҳбарияти ҳужумчи Килиан Мбаппенинг жамоадан кетишига тайёрланмоқда.

Sport.es ҳамда FourFourTwo нашрларининг хабар беришича парижликлар Мбаппе ўрнига "Барселона" форварди Антуан Гризманни олиб келишмоқчи. Бироқ, улар биринчи навбатда барибир имкон қадар Килианни таркибда олиб қолишга урунишади.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе учун “Реал” ва “Ливерпуль” клублари жиддий кураш олиб бормоқда.

Маълумот учун, “Барселона” Гризманни ўтган ёзги трансферлар даврида “Атлетико”дан 120 млн еврога сотиб олган эди. У жорий мавсум 15та ўйинда 4та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!