ПСЖ Мбаппега фантастик маош таклиф қилмоқда

ПСЖ клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан амалдаги шартномани узайтириш борасидаги ишларни бошлаб юборди.

Le10Sport нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 20 ёшли футболчига 2024 йилга қадар тузилган шартнома ва йилига 50 млн евро маош ваъда қилишмоқда.

Франция чемпиони айнан шу йўл билан Мбаппени “Реал”га ўтишдан қайтармоқчи.

Маълумот учун, Мбаппе ПСЖ сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 93 та ўйинда майдонга тушди ва 62 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!