ПСЖ Мбаппега ўринбосар топди. Унга "Реал" ҳам харидор

"Зальцбург" ҳужумчиси Карим Адейеми яна бир топ-клуб эътиборини тортди.

"Sky Sport" нашри хабарига кўра, 19 ёшли футболчига ПСЖ ҳам қизиқа бошлади. Париж клуби уни келаси ёзда жамоани тарк этиши кутилаётган Мбаппега муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда. Килиан келаси йили эркин агентга айланади.

Шунингдек, "Бавария", "Боруссия", "Реал", "Атлетико", "Интер" ва "Ливерпуль" ҳам германиялик вундеркиндни сотиб олиш учун курашга киришган. Қайд этилишича, юқоридаги клублар Каримни қишки трансфер ойнаси вақтида сотиб олиб, 6 ой "Зальцбург"га ижара асосида қайтармоқчи.

Адейеми клуб миқёсида жорий мавсум 18 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 14 гол ва 2 ассист ёздириб қўйишга муваффақ бўлган. Унинг трансфери 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!