ПСЖ Мбаппени даҳшатли суммага сотадиган бўлди

  • 20 декабрь, 2022, 12:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти жаҳон чемпионатида порлаган Килиан Мбаппени бошқа клубга қўйиб юборишга тайёр.

Tecno

Парижликлар қайси клуб 23 ёшли ҳужумчи учун 300-350 миллион евро атрофида бадал пули тўласа, Мбаппени  ўша жамоага трансфер қилмоқчи, деб хабар тарқатди The Telegraph.

Мбаппенинг пойтахт клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Шунга қарамай, футболчини бошқа клубга ўтиш истагини билдирса, ПСЖ рааҳбарияти уни юқоридаги суммани тўлаш мажбуриятини оладиган жамоага қўйиб юборади.

Мбаппе Қатардаги жаҳон чемпионатида жами саккизта тўп киритиб, мусобақа тўпурарлари баҳсида ғолиб чиқди. Шу голларидан учтасини финалда Аргентина дарвозасига жойлади.

Маълумотларга қараганда, "Реал" президенти Флорентино Перес Мбаппенинг жаҳон чемпионатидаги ўйинидан ҳайратга тушган ва франциялик ҳужумчини олиш йўлларини қидирмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!