ПСЖ Мбаппени

ПСЖ раҳбарияти ҳужумчи Килиан Мбаппега "Реал"дан анча яхшироқ таклиф бермоқчи.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, “Қироллик клуби” Мбаппега Мадридда ҳам худди ҳозир Парижда олаётганидек 21 миллион евро маош беришга тайёр. ПСЖ эса, Мбаппенинг маошини кескин ошириб, унга йилига 36 млн евро таклиф қилмоқчи.

Бундай вазиятда "Реал"нинг ягона устунлиги ўйинчига имиж ҳуқуқларининг катта қисмини бериш бўлиши мумкин.

22 ёшли Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган ва у ҳозирча ушбу келишувни узайтиришни хоҳламаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)