ПСЖ Мбаппени шошилинч тарзда сотишга қарор қилди. Сабаби аниқ!

ПСЖ раҳбарияти жамоанинг асосий юлдузи Килиан Мбаппени мавсум якунланиши билан сотиб юборишга қарор қилди.

The Athletic нашрининг таъкидлашича, клуб хўжайинлари 23 ёшли ўйинчининг келажакда нархи кескин пасайиб кетишидан хавотирланмоқда. Улар келаси ёз Мбаппени қиммат нархда сотиш учун энг идеал пайт, деб ҳисобламоқда.

Европа матбуоти Мбаппега “Реал”, “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед”дан қизиқиш борлигини ёзмоқда. Бу рўйхат янада кенгайиши мумкин.

Мбаппе жорий мавсумда ПСЖ сафида ПСЖ сафида Франция чемпионати ва Европа Чемпионлар лигасида жами 20 та учрашувда 19 та гол ва бешта ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!