ПСЖ Мбаппени “синдирадиган” бўлди
ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппени жамоадан кетишга мажбурлайдиган бўлди. 24 ёшли ҳужумчи 31 августга қадар клуб билан шартномани узайтириши керак эди. Бироқ, форвард бунга кўнмади.
Энди Килиан мавсум бошлангунга қадар бошқа жамоага сотиб юборилиши керак. У Саудия Арабистонидан бўлган катта миқдордаги трансфер таклифини рад этди. Англия клублари чорловини ҳам қабул қилаётгани йўқ.
Мбаппе фақат “Реал”да ўйнамоқчи. Мадридликлар уни келаси ёзда эркин агент сифатида бепул келишини кутяпти.
Foot Mercato нашрига кўра, агар Мбаппе бошқа жамоага ўтмаса, келаси мавсум давомида ўйин амалиётисиз қолади. ПСЖ раҳбарияти ўз тўпурарини чемпионат ва бошқа мусобақаларга қўймаслигини билдирди.
Демак, Мбаппенинг олдида икки йўл қолди: биринчиси, клуб билан келишувни 2025 йилнинг ёзигача узайтириш ва иккинчиси, бошқа жамоага ўтиб кетиш.
Фикрлар