ПСЖ Мбаппенинг икки ойлик маошини уриб қолди

  • 6 июня, 2024, 06:25
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ клуби жамоани тарк этган Килиан Мбаппенинг апрель ва май ойлари учун мўлжалланган маошини ўтказиб бермади.

Tecno

Бу ҳақда Франциянинг машҳур L’Équipe нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, парижликлар Мбаппе жамоадан бепул кетиб қолгани учун шу йўл билан йўқотишларнинг бир қисмини қопламоқчи.

Умумий ҳисобда ПСЖ Мбаппега 80 миллион евро тўламоқчи эмас.

Ҳар икки томон юристлари бу масала бўйича мақбул ечим топишга уриняпти. Агар улар келиша олмаса, ишга Франция футбол лигасининг юридик хизмати вакиллари жалб қилинади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию