ПСЖ: Месси ўрнига шу ҳужумчини оламиз
“Пари Сен-Жермен” раҳбарияти ёзда жамоани тарк этиши мумин бўлган Лионель Месси ўрнига бошқа тўпурар оладиган бўляпти, деб хабар тарқатди AS нашри.
Манбанинг маълум қилишича, парижликлар аргентиналик юлдуз ўрнини “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ босиши мумкин, деган хулосани илгари сурмоқда.
Мисрлик футболчининг клуб мутасаддилари билан янги битим бўйича музокаралари ҳеч қандай натижа бермаяпти.
Шунинг учун ҳам Муҳаммад Салоҳга харидор бўлаётган жамоалар ҳужумчи атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда.
Африкалик футболчи Англия клубига 2017 йили “Рома”дан бориб қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси бир йилдан сўнг якуналанади.
Фикрлар