ПСЖ: Месси ва Неймарнинг ўзи йўқ, ўрни бор
Лионель Месси ва Неймар каби жаҳон даражасидаги юлдузларнинг ПСЖдан кетгани клуб молиявий тизимига жиддий зарар келтирмоқда, деб ёзди Get French Football News нашри журналистлари.
Маълумотларга қараганда, бир неча йирик ҳомийлар Париж клуби билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилгани айтилмоқда. Бундан ташқари, Месси ва Неймарнинг кетиши ортидан клубнинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони кескин камайишда давом этяпти.
Маълумки, Лионель Месси икки йиллик фаолиятидан кейин ПСЖдан АҚШнинг “Интер Майами” жамоасига ўтиб кетди.
Неймар ҳали шартномаси бўлишига қарамай, матбуот ва мухлислар босими таъсирида Парижни тарк этди. Уни Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби трансфер қилди ва катта маош бериб, хурсанд қиляпти.
Фикрлар