ПСЖ Мессига фантастик шартнома таклиф қилди. Жавоб Леодан!

Бугунги кунда дунёнинг энг бадавлат клубларидан бирига айланган “Пари Сен-Жермен” мавсум охирида эркин агентга айланадиган “Барселона” етакчиси Лионель Мессига рад этиб бўлмайдиган шартнома таклиф қилмоқда.

TNT Sports тарқатган хабарга қараганда, Мессига бир йилга узайтирилиши кўзда тутилган икки йиллик битим берилган. Бу шартноманинг молиявий томонлари Францияда фантастика сифатида баҳоланмоқда.

Месси ҳали келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ. У жорий мавсумда барча турнирларда 42 та учрашувда майдонга тушиб, 33 та гол урди ва жамоадошларига 14 маротаба голли пас узатди.

Унинг амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунланади. “Барселона” ҳам кўп йиллик етакчисини олиб қолмоқчи. Лекин Каталония клуби раҳбарияти “Барселона”нинг айни пайтдаги молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, Мессининг янги шартномасида маоши камайтирилишини билдирган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар