ПСЖ Мессини сотиб оладими? Спорт директори бу саволга жавоб берди

"Пари Сен-Жермен" клуби спорт директори Леонардо "Барселона" форварди Лионель Мессининг эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди.

“ПСЖ ҳар доим Месси даражасидаги футболчиларга қизиқиш билдириб келади. Аммо ҳозир трансферларни муҳокама қиладиган пайт эмас”, - деди бразилиялик амалдор.

33 ёшли Месси жорий мавсум “Барселона” сафида 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 14 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади. Унга ПСЖдан ташқари “Манчестер Сити” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!