ПСЖ "Монако"га яна 35 миллион евро тўлайди
Килиан Мбаппе "Монако"дан ПСЖга кўчиб ўтаётганида томонлар "монегасклар" яна 35 миллион евро олишлари ҳақида махсус бандни киритиб кетишган.
Унга кўра, агар парижликлар футболчини сотиб юборишса, ёки у билан шартномани узайтиришса Франциянинг амалдаги чемпиони "Монако"га яна тўлов амалга оширишига тўғри келади.
Ушбу банд Мбаппе фаолиятини якунласа ёки клубни эркин агент сифатида тарк этсагина амал қилмаслиги мумкин.
Шундай қилиб франциялик футболчининг трансфер суммаси 220 миллион еврогача кўтарилиши мумкин, дея хабар бермоқда Le Parisien.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Килиан Мбаппе янги шартнома ёки бошқа клубга ўтиш ҳақида ўйламаётгани хабар қилинган эди.
Фикрлар