ПСЖ мураббийдан норози

ПСЖ раҳбарияти Чемпионлар лигасининг финалида “Бавария”га бой берилган учрашувдан сўнг бош мураббий Томас Тухелни ишдан бўшатиш ҳақида ўйламоқда.  

Тухель мавсум давомида учта совринни қўлга киритгани ва парижликларни тарихда илк маротаба Чемпионлар лигаси финалига олиб чиққанига қарамай, унинг фаолияти қониқарсиз, деб топилди.

Айни пайтда клуб президенти Нассер Ал-Хелаифий якуний қарорга келгани йўқ. Чунки бир неча кундан сўнг Франция чемпионати старт олади ва янги мавсум олдидан бош мураббийни ўзгартириш кутилмаган оқибатларни келтириб чиқариши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!