ПСЖ мухлислари Франция кубогини бойкот қилмоқчи

ПСЖ клубининг Collectif Ultras Paris, деб номланган мухлислар бирлашмаси Twitter саҳифасида “Сент-Этьен”га қарши бўладиган Франция кубоги финалида пойтахт клуби ишқибозлари учун 5 минг дона чипта ажратилгани учун ушбу баҳсга бойкот эълон қилгани ҳақида маълум қилди.

"Бизнинг ўртамизда ушбу чипталарни тақсимлаш ва финалда парижлик мухлисларнинг иштироки имконсиз нарса", - деб ёзади Collectif Ultras Paris.

Айтиш керакки, ПСЖ ва «Сент-Этьен» жамоалари ўртасидаги беллашув 24 июль куни 82 минг томошабинни ўз бағрига сиғдира оладиган «Стад де Франс» ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)