ПСЖ "Наполи"нинг бразилиялик футболчиси учун 50 млн евро бермоқчи

“Наполи” ярим ҳимоячиси Аллан ПСЖнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 27 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери бўйича аллақачон А Серия гранди раҳбарияти билан музокараларни бошлаб юборишган. Гарчи ПСЖ 50 млн евро таклиф қилаётган бўлсада “Наполи” Алланни қўйиб юборишни истамаяпти.

Бироқ, “Наполи” “Кальяри”дан Никола Бареллани сотиб олса, Алланни Парижга қўйиб юбориши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!