Асосий мазмунга ўтиш

ПСЖ Неймарни нега жазолайди?

Унинг келажаги ҳамон қоронғулигича қолмоқда.

ПСЖ клуби расман мавсумолди йиғинига келмагани учун Неймарни жазоланишини маълум қилди.

“Бугун Неймар янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун жамоа сафига етиб келмагани маълум бўлди. ПСЖ эса у билан бундай ҳолат юз берганидан афсусланади. Энди унга нисбатан тегишли чоралар кўрилади”, - деб ёзилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймар ПСЖда ўйнашни истамаслиги ва “Барселона”га қайтмоқчи эканлиги борасида хабарлар тарқалган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ