ПСЖ Неймарни олиб қолиш йўлини топди

Неймар ПСЖ раҳбариятидан рад этиб бўлмас таклиф олгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Маълумотларга қараганда, парижликлар бразилиялик тўпурарга беш йиллик шартнома таклиф қилган. Шунингдек, 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган ушбу битимнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, агар ПСЖ ўз тарихида илк маротаба Европа Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритса, Неймарга катта миқдорда бонус берилади.

Неймарнинг амалдаги шартномаси келаси йили ёзда якунланади. У ПСЖга 2017 йили “Барселона”дан 222 миллион евро эвазига олиб келинган ва бу сумма ҳозиргача рекорд трансфер ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!