ПСЖ Неймарни сотишга тайёр

Франциянинг ПСЖ клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Неймарни сотиб юборишга тайёр. Бу ҳақда L'Equipe нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш керакки, парижликлар 27 ёшли бразилиялик футболчини 2017 йилда “Барселона”дан 222 млн евро эвазига сотиб олган эди. Бу эса футбол тарихидаги энг қиммат трансфер ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Неймарга “Реал” ва “Барселона” клубларидан қизиқишлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Неймар ўтган мавсум Франция чемпионатида жами 17та ўйинда майдонга тушди ва 15та гол ҳамда 7та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!